Левандовскининг агенти уни

"Баварич" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави мижозининг бошқа жамоага ўтиши бўйича иш олиб бормоқда.

Испан нашрларининг ёзишича агент 31 ёшли польшалик футболчининг хизматларини “Реал”га таклиф қилган. Ҳозирча “қироллик клуби” бу таклифга қандай жавоб қайтаргани маълум эмас ва ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли ҳам жуда кам. Чунки, мадридликларнинг асосий трансфер мақсади ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳисобланади.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 16 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 20 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар