“Лейпциг” аҳмоқона иш қилди

 

Ўтган мавсум кашфиёти деб тан олинган ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Германиянинг “Лейпциг” клуби раҳбарияти аҳмоқона иш қилди.

Жамоа вакиллари 22 ёшли гвинеялик ярим ҳимоячи Наби Кейта бўйича “Ливерпуль”дан тушган 65 миллион евролик таклифни рад этди.

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп Кейтанинг хизматларига шахсан қизиқиш билдирган. Аммо “Лейпциг” спорт директори Ральф Рангник ярим ҳимоячини сотиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, гвинеялик футболчининг ўзи “Ливерпуль”га ўтиш истагида. Германия клуб вакиллари эса ЕЧЛ олдидан муҳим футболчисидан ажралиш ниятида эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)