"Лидс" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Де Брйне жаримадан тўпни айлантириб шерикларига узатди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга ташлаб берди. Сал бўлмаса ушбу узатма автоголга ҳам айланиб кетиши мумкин эди.

  • 90+'

    Дэвис сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Бэмфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

  • 82'

    Майк Динь "Сити" футболчиларининг оҳ-воҳларига қарамай, пенальти бермади. Тўп қўлга тегди. Аммо ҳакамнинг фикрича, қўл табиий ҳолатда турганди.

  • 80'

    Силванинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    Маҳрез ҳам ўз ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди.

  • 77'

    Клих ўрнига Дэвис майдонга тушди.

  • 74'

    Бэмфорднинг зарбасини сўнгги паллада Эдерсон дарвозага киришига имкон бермади.

  • 71'

    Менди ўрнига Аке майдонга тушди.

  • 70'

    Родригонинг зарбасидан сўнг Эдерсон яхши сейв намойиш этди.

  • 67'

    Маҳрез бир нечта алдамчи ҳаракатлардан сўнг яна дарвозани ўққа тутди. Яна аниқлик етишмади.

  • 66'

    Маҳрезнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 65'

    Торрес ўрнига Бернарду Силва майдонга ташланди.

  • 63'

    Гол уриб, руҳияти кўтарилган "Лидс" яна олдинга бормоқда.

  • 59'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Родриго ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб кетди.

  • 55'

    Коштанинг узатмаси ноаниқ чиққани сабаб "Лидс" ҳужуми тўхтатилди.

  • 52'

    Эйлинг жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар бартараф этди.

  • 50'

    "Лидс" сўнгги дақиқани орқа чизиқда тўпни назорат қилиш билан ўтказди.

  • 47'

    Алиоски Поведа ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи тайига 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгида майдон "Лидс" фаоллашди.

  • 40'

    Маҳрез ҳужумда фол ишлатди.

  • 38'

    Тўп "шаҳарликлар"да. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.

  • 35'

    Маҳрез чап қанотда фаол. Бугун у Торрес билан қанотларни алмашиб ўйнамоқда.

  • 34'

    Ферран Торреснинг жарима майдонига узатган тўпини "Лидс" дарвозабони ушлаб олди.

  • 32'

    Стерлинг офсайдда. Менди унга тўп узатишга кечикди.

  • 31'

    Қанотдан узатилган навбатдаги тўп ҳам "Сити" марказий ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

  • 28'

    Кохнинг жарима майдонига узатган тўпини Эдерсон иккинчи урунишда ушлаб олди.

  • 25'

    "Лидс" сўнгги дақиқаларда фаоллашиб қолди. Аммо қанотдан уюштирилаётган ҳужумлар охирига етмаяпти.

  • 22'

    Фоден Стерлинг узатган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 21'

    Стерлингнинг яна бир зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди.

  • 17'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлингнинг рейди ва зарбаси ажойиб кўриниш олди. Дарвозабон тўпни қайтара олмасди.

  • 14'

    "Лидс"нинг ҳужуми зарба билан якун топди. Аммо жарима майдони марказида бош билан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 11'

    "Лидс" футболчиларининг хатосидан сўнг, Де Брюйне яхши позицияга чиқиб борди. Аммо зарба йўлини ҳимоячилар ўзгартириб юборишга эришди.

  • 8'

    Ваниҳоят, "Лидс" босим уюштира бошлади.

  • 6'

    "Лидс" ҳимоячилари кетма-кет ҳужумларни қайтаришмоқда. Аммо қарши ҳужумлар кузатилмаяпти.

  • 3'

    Де Брюйне жарима зарбасидан масофа узоқ бўлса ҳам зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегди.

  • 2'

    Стерлинг ҳам жарима майдони ташқарисидан дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.

  • 1'

    Уокернинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, инглиз футболи ихлосмандлари. "Лидс" ва "Манчестер Сити" клублари 4-тур доирасида курашга киришади. Ушбу учрашувни матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!