Лига комиссарлари 2024 йилги мавсум режаларини муҳокама қилдилар

Лига томонидан ўтказиладиган барча расмий мусобақаларда учрашувнинг ташкилий масалаларига масъул комиссарлар фаолият олиб боради. ЎзПФЛ комиссарлар рўйхатини яқин йиллардан эътиборан Лига, ассоциация ҳамда ҳудудий ассоциация мутахассислари орасидан шакллантириб келмоқда.

2024 йилги мавсум олдидан комиссарлар учун ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда учрашув ташкилотчилиги, регламент бандларига киритилган ўзгаришлар ва унинг талабларига қатъий риоя қилиш, ўйин олдидан, давомида ва ўйиндан кейин юзага келадиган турли ҳолатлар, шунингдек, дунёнинг етакчи лигалари комиссарлари иш фаолиятида юзага келган қизиқарли жиҳатлар муҳокама этилди.

Ўтган йилдан эътиборан Лига учрашув қайдномаларини тўлдириш бўйича MyLeague онлайн платформасини ишга туширган эди. Янги мавсум олдидан мазкур платформага киритилган янгиликлар ва қўшимча замонавий функциялар, учрашув бошланғич таркибларини ҳамда ўйин қайдномаларини тўлдиришдаги янгиликлардан комиссарлар бохабар этилди.

пфл комиссар1

Семинар якунида одатдагидек комиссар сифатида фаолият олиб бориш учун тавсия этилган мутахассислар регламент ва футбол қоидалари асосида тузилган тест топширди. Мазкур тест натижасидан келиб чиққан ҳолда комиссарлар мавсум давомида турли тоифадаги мусобақаларда фаолият олиб боради.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!