Лигалар натижаларни бекор қилса, Еврокубокларда бир қатор муаммолар пайдо бўлади
Мавсумни барча натижаларини ноль билан якунлашга қарор қилган лигалар учун Еврокубоклар учун жой тақсимлашда муаммолар юзага келиши мумкин.
Forbes журналисти Крис Уильямс УEФАдаги манбасига таяниб хабар беришича, агар лигаларда натижалар бекор қилинса, айниқса қолган лигалар мавсумни якунлаб қўйишса, ЧЛ ва Европа лигасига йўлланма беришда бир қатор муаммолар пайдо бўлади.
Бунга сабаб шундаки, УEФА клубларнинг коэффициентларини ҳисоблашда муаммога дуч келади ва бунинг оқибатида мавсумни бекор қилган лига клублари Еврокубокларда иштирок этолмасликлари мумкин.
Бундан ташқари, натижалар бекор қилинган лигаларнинг қайси жамолари Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида қатнашиши ҳам сўроқ остида қолади.
Фикрлар