"Лилль" "Арсенал" тарбияланувчисини ижарага олди

TIGGO 2 PRO

"Лилль" клуби Лондоннинг "Арсенал" тарбияланувчиси Чуба Акпом билан шартнома имзолади.

Футболчи "Аякс"дан ярим йилга ижара асосида ўтди, "Лилль" ижара муддати тугагач, янги ўйинчисини сотиб олиш ҳуқуқига эга. 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Аякс" сафида барча расмий мусобақаларда 8 та гол урган. Трансфермаркт портали футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда "Лилль" юқори мақсадларни кўзлаяпти. Клуб Франция чемпионатида биринчи учликдан икки очко ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда. Сентябрнинг ярмидан бошлаб, январь ўрталаригача клуб мағлубиятга учрамади. Шунингдек, жамоа Европа лигасида ҳам иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!