Лиоенль Месси: "АҚШда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман"

Аргентина миллий терма жамоаси ва АҚШнинг "Интер Майами" клуби футболчиси Лионель Месси журналист ва инсайдер Фабрицио Романога берган интервьюсида Америка диёридаги ҳаёт, клубидаги фаолияти ва МЛСга мослашиш жараёни тўғрсида гапириб ўтди.

"Мен ўйин услубимни вақт ўтиши билан ҳозирги ҳолатимга яъни ёшимга қараб ўзгартириб бордим. Аслини олганда менинг табиатим шундай. Қаерга борсам ҳам аста-секин ҳамма нарсага мослашиб кета оламан.

Мен ўзимни қайта кўриб чиқа бошладим ва ўзим учун янги лигани кашф этдим.бошладим. Бу ерга келган илк кунларимданоқ ўзимни жуда қулай ҳис қилдим. Барча керакли нарсалар муҳайё қилинган эди.

Оилам, фарзандларим ва рафиқамга ҳам АҚШ жуда ёқиб қолди. Биз бу мамлакатда ҳали узоқроқ вақт давомида қолиш истагидамиз
", - деди Лионель Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!