Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Мариано Диаса Мехиининг трансфери “Лион”га қанчага тушиши мумкинлиги маълум бўлди.

Marca нашрининг ёзишича ушбу кўчиш 8 млн еврони ташкил этган. Эътиборлиси, “Лион” Марианони бошқа клубга сотган тақдирда ушбу трансфердан келадиган маблағнинг 35 фоизи “Реал” ғазнасига бориб тушади.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ “Лион” раҳбарияти жамоага Марианодек футболчини таклиф қилгани учун Карим Бенземага миннатдорчилик билдирган эди.