“Лион” вакили Наманганда

Мазкур ҳамкорлик доирасида “Лион” жамоаси Халқаро ишлар бошқармаси раҳбари Клемент Мишон 15 май куни Наманганга ташриф буюрди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Мазкур ташрифнинг илк кунида франциялик меҳмон Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров билан учрашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро суҳбатлашди. 

Шундан сўнг, мартабали меҳмон “Навбаҳор” жамоаси аъзолари билан ҳам учрашиб, суҳбатлашди.

Сўнгра, Клемент Мишон Наманган вилоят футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда Клемент Мишон академия директори Ғанишер Исмоилов, бундан ташқари, академия мураббийлари билан учрашди.

Шунингдек, мартабали меҳмон аёллар футболи бўйича Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам томоша қилди.

Клемент Мишон Наманганда яна 2 кун давомида бўлишни режалаштирган. Ташриф доирасидан “Навбаҳор” қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Учқўрғон туманидаги олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати фаолиятлари билан таниши ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Nishanov
16/05/2019 12:13
Hamma Navbahor muxlislarini shu saytga chorlayman, CA Navbahorni yomon koʻradi, hali hamon bu xabar chiqmadi,ularga igʻvo hamda Paxtakor boʻlsa boʻldi...
&
darwesh
16/05/2019 10:45
Кайси бири энди буларни Лион вакили? Иккаласи хам Лиондан келганга ухшайди))))