Лионель Месси касбини ўзгартирди ва сериалда роль ўйнади (фото)
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси санъат соҳасига ҳам қадам босди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз Лотин Америкасида суратга олинаётган “Ҳимоячилар” сериялини тасвирга олиш жараёнида қатнашган. Месси сериалнинг иккинчи фаслида эпизодик ролни ижро этган.
Лионель Месси иштирок этган саҳна кўриниши 2023 йилда экранга чиқади.
Лимонель Месси Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. У мамлакати бош жамоаси учун жами 162 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 86 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар