Лионель Месси урилмайдиган рекорд ўрнатиб қўйди

  • 15 июль, 2024, 19:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШ мезбонлик қилган Америка кубоги яна Аргентина терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Бош совринни боши узра кўтарган Лионель Месси урилмайдиган рекорд қайд этди. 37 ёшли футболчи фаолияти давомидаги 45-совринни қўлга киритди.

Соврин жамғариш бўйича Лионель Месси 44 та мусобақада ғолиб чиққан бразилиялик Дани Алвесни ортда қолдирди.

Бу борада учинчи қаторда фаолияти давомида фақат “Ал-Аҳли” жамоасида тўп тепган мисрлик ярим ҳимоячи Хоссам Ашур қайд этилган. У жами 39 та совринга эга чиққан.

Лионель Месси Америка кубогида тўртта учрашувда иштирок этиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!