"Ливерпуль" Араухо туфайли Кундедан воз кечди
«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде «Ливерпуль»нинг эҳтимолий трансфер мақсадлари рўйхатига кирди.
Мерсисайд клуби келаси йилда ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бироқ бу позицияга янги футболчи олиш режаси Рональд Араухо ўз ўйинидаги ишончли ҳаракатларни давом эттирса, қайта кўриб чиқилиши мумкин. Football Insider хабарига кўра, айнан 27 ёшли уругвайлик футболчи Кунде трансферига рад жавоби берилишига асосий сабаб бўлиши эҳтимол.
Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухо ҳозирда «Барселона»дан «Ливерпул»га ижара асосида ўйнамоқда. Клублар ўртасидаги келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи банд ҳам мавжуд.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Жюль Кунденинг бозор қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар