«Ливерпуль» ҳужум чизиғи учун янги трансферга тайёргарлик кўрмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Брентфорд» жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп суриб келаётган Кевин Шаде қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Ливерпуль» қишда немис вингерини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мерсисайд клуби мутасаддилари Шаденинг мавсум бошидаги ўйинидан жуда мамнун. У бешта учрашувда майдонга тушиб, уч бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

24 ёшли Кевин Шаде Transfermarkt портали томонидан 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Брентфорд» («асаларилар») билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!