"Ливерпуль" кетиб қолган Трентни қайтармоқчи
2025 йилдан бери ҳимоячи «Реал» шарафини ҳимоя қилмоқда. Англиянинг «Ливерпуль» клуби 27 ёшли ҳимоячи Трент Александр-Арнолдни жамоага қайта олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳа0қда Fichajes нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган, аммо мерсисайд клуби бундай трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини ўрганаётгани айтилмоқда.
Ёзда Трент «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Футболчининг ўзи жамоадаги мавқеидан қониқмаётгани таъкидланади.
Янги мавсумда Трент барча мусобақалар доирасида «Реал» таркибида беш ўйинда майдонга тушди. Испания чемпионати доирасида «Малага»га қарши баҳсда (4:0) у бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар