"Ливерпуль"нинг яна бир футболчиси Италияга кетади
«Ливерпуль»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Харви Эллиотт Италиянинг етакчи клублари диққат марказига тушди.
Журналист Пит О'Рурк маълумотига кўра, англиялик футболчига «Наполи» ва «Лацио» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам амалдаги трансфер ойнаси якунланишидан олдин 23 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Transfermarkt портали Эллиоттнинг бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳолаган. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталарида ўз ниҳоясига етади.
Ўтган мавсумда хавбек «Астон Вилла» таркибида ижара асосида ўйнади, аммо у ерда ўзини тўлиқ намойиш эта олмади: жами тўққизта ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди, холос.

Фикрлар