"Ливерпуль"нинг ёш юлдузи яна бир гранд "тўри"га тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қишки трансфер ойнасида Франциянинг етакчи клубларидан бири — ПСЖ 18 ёшли вингер Рио Нгумоа билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда Les Transferts нашри хабар бермоқда.

«Ливерпуль» тарбияланувчиси бўлган Нгумоа 2025 йилда жамоа асосий таркибида дебют қилган. Муттахассислар уни инглиз футболидаги энг истиқболли ёшлардан бири сифатида баҳоламоқда. Ўтган мавсумда у Англия премьер-лигасида 19 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас муаллифига айланди.

Манбаларга кўра, «ПСЖ» режаларига Лондоннинг «Арсенал» клуби тўсқинлик қилиши мумкин. Лондонликлар ҳам ёш футболчи билан шартнома тузишни кўзламоқда.

«Ливерпуль» эса ўз навбатида Нгумоани жамоада сақлаб қолиш ниятида. Шу боис яқин вақт ичида клуб раҳбарияти футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара бошлаши кутилмоқда. Ҳозирги келишув 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!