«Ливерпул» «Реал» юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Мадрид ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

TEAMtalk нашри маълумотича, «Ливерпул» франциялик футболчининг вакиллари билан ҳали ҳам алоқани узмаган. Бунинг устига, Тчуаменининг ўзи «Реал» билан шартномасини 2031 йилгача узайтиришни режалаштираётгани айтилмоқда. Англия клуби ярим ҳимоячини анча вақтдан бери кузатиб келаётгани, ўтган ёзда уни сотиб олиш бўйича музокаралар ҳам ўтказилгани, аммо келишув амалга ошмагани қайд этилган.

Турли манбаларга кўра, «Реал» 26 ёшли Тчуамени бўйича тахминан 80 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Тчуамени барча мусобақалар доирасида тўртта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!