"Ливерпуль" юлдузи рақиб билан тўрт йиллик битим тузди
Шотландия терма жамоаси ҳимоячиси Эндрю Робертсон Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда «шпорлар» матбуот хизмати маълум қилди. Томонлар тўрт йиллик шартнома тузгани қайд этилмоқда.
32 ёшли Робертсон ўтган мавсум якунлангач, тўққиз йил давомида шарафини ҳимоя қилган «Ливерпуль» клубини тарк этди. «Қизиллар» сафида у 378 ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 69 марта голли пас берди. Робертсон асосан ҳимоянинг чап қанотида ҳаракат қилди.
Эндрю Жаҳон чемпионатида Шотландия терма жамоасининг барча учта учрашувида майдонга тушди.
«Тоттенхэм» ўтган мавсум Премьер-лигада қолиш учун жиддий кураш олиб борди. Жамоа охир-оқибат лигада сақланиб қолди ва фақат икки очко фарқ билан 18-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетган «Вест Хэм»ни ортда қолдирди.

Фикрлар