"Ливерпуль" юлдузи рақиб жамоага ўтиб кетади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг келажаги ҳали ҳам аниқ эмас. Клуб раҳбарияти аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокара бошлашни режалаштираётгани йўқ. Амалдаги келишув 2028 йилда якунланади.

Маълумотларга кўра, Мак Аллистер бу вазиятдан мамнун эмас ва фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. 

Transfer News Live нашри Football Insider манбасига таяниб хабар беришича, унга «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва 27 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ қўлга киритишга уринши мумкин.

Transfermarkt портали Алексис Мак Аллистернинг тахминий қийматини 70 миллион евро деб баҳолаган. Жорий мавсумда жаҳон чемпиони «Ливерпуль» таркибида етти ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ва бир голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!