"Ливерпуль", "Челси" ва ПСЖ бир футболчи учун курашмоқда

“Порту” клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Теллес Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчини “Ливерпуль”, “Челси” ҳамда ПСЖ каби жамоалар ўз сафида кўришни исташмоқда.

Айтиш керакки, Теллеснинг “Порту” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган ва унинг товон пули 40 млн еврони ташкил этади. Португалияликлар эса уни бундан икки йил муқаддам “Галатасарой”дан 6,5 млн еврога харид қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!