“Ливерпуль” 13 футболчини кўчага қувяпти

Жорий мавсумда клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлай олмаётган “Ливерпуль” таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади.

Express нашри журналистларининг хабар беришича, клуб мутасаддилари 13 нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, ёзда бош мураббий Юрген Клопп Адриан, Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен, Роберто Фирмино, Артур Мело, Куимхин Келлехер, Сепп ван ден Берг, Рис Уилльямс, Натаниэль Филлипс, Жо Гомес, Костас Цимикас, Жоэль Матип ва Жеймс Милнер билан хайрлашишга тайёр.

Юрген Клопп келаси мавсум ёш, тезкор ва курашувчан жамоани қайта ташкил қилишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ishoq Ruziev
15/04/2023 16:06
Ularga omad tilaydigan vaqt kelgandi o'zi