"Ливерпуль" 18 ёшли португалиялик футболчи учун курашга киришди. Рақобатчилар орасида "Реал", "Милан" ва "Ювентус" бор
"Ливерпуль" яна "Спортинг"нинг қанот ҳимоячиси Нуну Мендешни сотиб олиш режасига қайтди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар ўтган ёз 18 ёшли футболчи учун лиссабонликларга 30 млн евро таклиф қилишган ва якунда рад жавобини олган эди. Аммо ҳозир “Спортинг” молиявий қийинчликларни бошдан кечирмоқда ва энди бу борадаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин.
Мендеш яқиндагина “Спортинг” билан шартномасини узайтирган эди. Ушбу келишувда унинг товон пули 70 млн евро этиб белгиланган. Лекин клуб вазиятдан келиб чиқиб бу борада нархни тушириши мумкин. Мендешга "Ливерпуль"дан ташқари "Реал", "Милан" ва "Ювентус" ҳам харидор бўлмоқда.
Нуну жорий мавсум Португалия чемпионатида 17 та ўйин ўтказди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар