“Ливерпуль” 18 ёшли зўр дарвозабон топди
Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Генк” билан 18 ёшли бельгиялик дарвозабон Лука Бругманснинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Келишувнинг умумий қиймати тахминан 35 миллион еврони ташкил этади.
Бругманс Англия клубига фақат 2027 йил ёзида қўшилади. “Ливерпуль” футболчини тиббий кўрикдан ўтказишга аллақачон рухсат олган. Тиббий кўрикдан кейин томонлар расмий жараёнларни якунлаши керак.
Ўтган мавсумда Бругманс барча мусобақаларда 33 та учрашув ўтказиб, 10 марта дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
Лука Бругманс Бельгия ва Нидерландия футбол мактаблари тарбияланувчиси ҳисобланади. Дарвозабон “Генк” асосий жамоаси сафида 2024 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Transfermarkt сайти маълумотига кўра, бельгиялик футболчининг ҳозирги бозор қиймати 4 миллион еврона тенг.

Фикрлар