"Ливерпуль" 80 миллион еврога ўйинчи олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига йўл олиши мумкин.

Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи «Ливерпуль» учун эҳтимолий захира варианти сифатида кўриб чиқилмоқда. Мерсисайд клуби аввало «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни олишни режалаштирган, агар бу трансфер амалга ошмаса, «қизиллар» Нмечага мурожаат қилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Нмечанинг ҳозирги шартномасида «Боруссия» уни 80 миллион евро эвазига қўйиб юборишини кўзда тутувчи махсус банд мавжуд. Ушбу банд июн ойи охиригача кучда бўлади.

Феликс Нмеча жорий мавсум Бундеслигада олти ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Унинг дортмундлик клуб билан тузган шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!