"Ливерпуль" афсонаси Салоҳнинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди

  • 10 декабрь, 20:25
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори ва яримҳимоячиси Стивен Жеррард "қизиллар" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ атрофидаги вазият ҳақида гапирди. Аввалроқ, вингер "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот билан зиддиятга борганди. Мисрлик юлдуз мутахассисни ҳурматсизликда айблади. Салоҳ кетма-кет учта ўйинни захирада бошлади. EЧЛда “Интер”га қарши ўйинга қайдномадан ўрин олмади.

Tecno

"У ўйнамаётганидан хафа бўлгани аниқ. Мен буни тушунаман ва шунинг учун уни ҳурмат қиламан. Салоҳ захирада ўтирадиган йигит эмас. Лекин уни тузоққа туширган сўзлар... Бу нотўғри. Бундай нарсаларни мураббий билан муҳокама қилиш керак. Виржил ван Дейк сўзга чиқиши керак. Мен (“Ливерпуль” сардори сифатида") бундай масалаларни фақат клуб ёки жамоа учун ҳал қилганим йўқ. Мухлислар учун. Мен бундай ҳолатни олдин ҳам кўрганман. Буни бошимдан ўтказганман. Шунга ўхшаш вазият Луис Суарес ва Брендан Рогерс ўртасида юз берган эди.

Эҳтимол, ҳаммаси изига тушганида, Мо қизишиб кетганини тушуниб қолар. Аммо "Ливерпуль"га Салоҳнинг ўйнаши ва гол уриши керак, чунки у топ-футболчи, топ-бомбардир. Агар вазият ривожланса, бундан ҳеч қандай яхшилик чиқмайди". - дея Жеррарднинг сўзларини келтирди Liverpool Echo.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!