“Ливерпуль” Арне Слотга оғир шарт қўйди

Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумидаёқ “Ливерпуль”ни мамлакат чемпионига айлантирган бош мураббий Арне Слотнинг жамоадаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Жорий мавсум давомида кузатилган муаммолар ортидан мерсисайдликлар чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаслиги ҳозирдан маълум бўлиб улгурди.

Touchline нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти Арне Слотга янги шарт қўйди. Унга кўра, бош мураббий АПЛ чемпионлиги учун курашни вақтинча четга суриб, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга эътибор қаратишни талаб қилмоқда.

Агар Слот ушбу турнирлардан бирортасини юта олмаса ва жамоани кейинги мавсум учун Чемпионлар лигасига олиб чиқмаса, у мавсум охирида ишдан бўшатилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!