“Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун курашга қўшилди

TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль” сўнгги кунларда “Барселона” ярим ҳимоячиси ҳисобланган Френки де Йонг учун курашга киришди, деб хабар бермоқда “Coughtoffside” нашри. 
 
Хабарингиз бор, каталонияликлар нидерландиялик футболчининг сўнгги ойлардаги жароҳатга мойиллиги сабаб, қишки трансферлар ойнасида қўйиб юбормоқчи эди. Бироқ, Френкининг хоҳишларини ва Фликнинг қарори билан ўйинчи жамоани тарк этмади. Шундай бўлса ҳам, клуб мутасаддилари ёзги трансферлар ойнасида бир нечта таклифларни кўриб чиқишни мақсад қилиб қўйган. 
 
Манбага кўра, Арне Слот бошчилигидаги мерсесайдликлар ёзда де Йонгни қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Маълум бўлишича, англияликлар ҳавбек учун 35 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум “кўк-анорранглилар” сафида жароҳатлар билан курашаётган бўлса ҳам 21 та беллашувда иштирок этишга муваффақ бўлди. Де Йонг ушбу учрашувлар давомида 2 та гол ва 1 та голли узатмага ҳам муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!