"Ливерпуль" бош мураббийи: "Қийин ўйин бўлди. Аммо ҳаққоний ютуқни қўлга киритдик"

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Арне Слот Англия лига кубоги 1/8 финали доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлди албатта. Рақибингиз "Брайтон" каби жамоалар бўлса, беллашувга кўрган тайёргарлигингизни ўйин давомида ўзгартириб туришингиз керак бўлади. Бу нарсани гарчи ўзингиз жуда истамасангиз ҳам, ўйиннинг бориши сизни мажбур қилиши мумкин.

Сўнгги бир неча йил ичида "чайкалар"нинг ўйин услуби ва майдондаги харакатларини ҳисобга олган ҳолда йигитларга кўрсатма берган эдим. Бугун ғалаба қозондик. Демак, мамнун бўлишимиз учун сабаб бор.  "Брайтон" майдонидан ғолиб бўлган ҳолда кетиш яхши даражадаги клуб эканлигингиздан далолат беради. 

Ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларимнинг бугунги ўйини менга жуда ёқди. Улар одатдаги футболимизни кўрсата олишди ва сифатли ўйнашди. Шунинг учун яқин ҳафталарда АПЛ баҳслари учун таркибни танлаш менга янада қийинроқ бўлади", - деди "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!