"Ливерпуль" бош мураббийи Салоҳ билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоа сардори Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ, мисрлик футболчи Слот билан муносабатлари бузилганини маълум қилган эди.
“Бугун биз суҳбат қиламиз. Суҳбат натижаларига қараб, кейинги қадамлар аниқланади. Иккаламиз ҳам вазиятни тўғри баҳолашимиз керак. Шу нарсадан ташқари бошқа ҳеч нарса айта олмайман”, — деди мутахассис.
Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 19 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шунингдек, вингер сўнгги 3 баҳсда захирада қолдирилган ва Чемпионлар лигасида "Интер"га қарши учрашувда қайдномага киритилмаган.



Фикрлар