“Ливерпуль” чемпион футболчини олиб келади

Юрген Клопп жамоа таркибини кучайтириш учун Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган Ренату Саншешни олишга қарор қилди.

Айни пайтда “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли футболчи 2016 йилги Европа чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси бўлганди ва ўшанда уни ёрқин келажак кутаётгани айтилганди.

Бироқ, катта умидлар билан “Бенфика”дан “Бавария”га олиб келинган Ренатунинг Бундеслигада ишлари юришмади.Кейинчалик Франция чемпионатига кўчиб ўтган футболчи яна юқори даражада ўйнай бошлади.

“Ливерпуль” раҳбарлари Саншеш тез орада жамоадан кетиши кутилаётган Жоржиньо Вейналдумга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!