"Ливерпуль" чемпионат рестартигача қандай формада бўлади?

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати рестартигача энг яхши формада бўлишини айтди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

- "Ливерпуль" АПЛ бошланишига тайёр. Бошқа жамоалар ҳам ҳудди шундай ҳолатда. Ҳар мавсум бошлангунча клублар тайёргарлик кўриши учун бир хил вақтга эга бўлади ва муваффақиятга эришиш учун барча имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади. Биз максималь даражада яхши формада бўламиз, - деди Клопп.

Англияда спорт тадбирларига 1 июндан рухсат берилди. АПЛ эса 19 июндан бошланиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!