"Ливерпуль" чемпионликни принципиал рақиби майдонида нишонлаши мумкин

Агар "Ливерпуль" чемпионлик масаласини 30-турдаёқ ҳал қила олса, у ҳолда кубокни ўзининг принципиал рақиби майдонида қўлга киритади.

Гап шундаки, мерсисайдликлар 30-турни ҳамшаҳари "Эвертон"га қарши ўтказади. Агар “Ливерпуль” ушбу ўйинда ғолиб бўлса ва 2-ўриндаги “Манчестер Сити” мағлубиятга учраса, Клопп шогирдлари 30 йил кутилган чемпионликни тантана қилишлари мумкин.

Воқеалар ривожи шундай бўлса, “Ливерпуль” ўз чемпионлигини "Гудиссон Парк". "Эвертон" - "Ливерпуль" баҳси 21 июнь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!