"Ливерпуль" дарвозабони Ла Лига клубига ўтиши мумкин

"Ливерпуль" дарвозабони Адриан фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Estadio Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли испаниялик посбонга "Бетис" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Айтиш керакки, Адриан асли “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Адриан жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 18 та гол ўтказиб юборди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача имзоланган, трансфер нархи эса 5 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!