“Ливерпуль” етакчисини бешта клуб чақиряпти
“Ливерпуль”нинг етакчи ҳимоячиси Виржил Ван Дейк мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этиши мумкин.
Таниқли журналист Экрем Конур нидерландиялик тадрибали футболчининг атрофидаги вазиятни Европа ва Саудия Арабистони клублари жиддий узатиб бораётганини маълум қилди.
Манбага кўра, Виржил ван Дейкни “Милан”, “Интер”, “Атлетико Мадрид”, “Ал-Ҳилол” ва “Ан-Наср” ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Ван Дейк “Ливерпуль”да 2018 йилнинг январидан бери тўп тепяпти. Бу жамоа сафида Виржил Англия чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси, Англия кубоги, Лига кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритди.
Футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этиши белгиланган.
Фикрлар