“Ливерпуль” Евро чемпионини қўлга киритмоқчи

"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимояни кучайтириш учун футболчи харид қилмоқчи.

"The Times" хабар беришича, мерсисайтликларнинг асосий нишони “Реал Сосьедад” хавбеки Мартин Зубименди бўлиб турибди. "Трансфермаркт" портали мутахассислари ярим ҳимоячини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, футболчининг шартномасида унинг товон пули 60 миллион евро этиб белгиланган.

Шу ёзда Мартин Испания терма жамоаси таркибида Европа чемпионига айланди. Зубимендининг "Реал Сосьедад" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Аввалроқ, 25 ёшли ярим ҳимоячига Премьер-лиганинг бошқа клублари "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!