"Реал" ёзда "Ливерпуль" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конатенинг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, бир неча ой олдин ОАВларда "қироллик клуби" франциялик футболчи номзодидан воз кечгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо энди яна "Реал" ҳимоячига қизиқиш билдирмоқдалиги хақида хабарлар чиқмокда. Маълум бўлишича, Мадрид клуби вакиллари 26 ёшли футболчининг атрофидагилар билан боғланиб, унинг келажакдаги режалари ҳақида сўрашган.
Конатенинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёз ойида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Конате 2021 йилдан бери мерсисайдликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Футболчи жорий мавсум Слот қўл остида 31 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга эришди.
Фикрлар