
“Ливерпуль” ҳужумчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Англиянинг “Ливерпуль” клуби Луис Диас билан шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақида “TBR Football” нашри хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, Диас сўнгги ойларда жамоадаги ўрни сабаб, ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"га кўчиб ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалаётган эди. Бироқ, англияликлар ушбу трансферга тўсқинлик қилмоқчи.
Манбага кўра, мерсесайдликлар колумбиялик ҳужумчи билан шартномасини узайтиришни афзал кўради. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлсада, унинг атрофидаги миш-мишлар сабаб, клуб Луис билан тезроқ келишувга эришмоқчи. Клуб мутасаддилар ва Арне Слот 28 ёшли вингерни жамоа учун муҳим фигура деб ҳисоблайди.
Маълумот ўрнида, Диас жорий мавсум 36 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 85 миллион евро деб ҳисобланмоқда.
Фикрлар