"Ливерпуль" ҳужумчиси бугун "Милан" билан шартнома имзолайди

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Дивок Ориги "Милан"га ўтишга яқин турибди.

Бугун 27 ёшли бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва Италия клуби билан шартнома имзолаш учун Миланга учиб кетади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Олдинроқ Ориги ва «Милан» йилига 3,5 миллион евро маош белгиланган 4 йиллик шартнома тузишга келишиб олгани маълум бўлган эди.

Дивок Ориги ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида АПЛда жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!