
“Ливерпуль” икки футболчи учун 200 миллион фунт тўлайди
“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириб, халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳам юқори натижалар учун курашишни мақсад қилган.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, “қизиллар” ёзги харидларга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда. Биринчи навбатда, клубни тарк этиши кутилаётган 33 ёшли Виржил ван Дейк ўрнини босим учун ливерпулликлар “Борнмут”дан 19 ёшли Дин Хёйсенни олиб келмоқчи.
Испан футболчиси учун 50 миллион фунт тўлаш талаб этилади.
Кейинги номзод Александер Исаак. “Ньюкасл”да ўйнаётган швед тўпурарини олиш учун “Ливерпуль” 150 миллион фунт атрофида харажат қилиши керак бўлади. Манбага кўра, Исаакнинг ўзи ҳам Арне Слот жамоасига ўтишга мойиллик билдирмоқда.
Комментарии