Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Ливерпуль” иккинчи трансферини эълон қилди

Янги жамоа - янги имконият

20 ёшли ҳимоячи Жереми Жаке Франциянинг «Ренн» клубидан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтди. Футболчининг янги жамоаси «Ливерпуль» бўлди. Бу ҳақда Мерсисайд клуби матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар 2031 йилнинг ўртасигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.

- Бу трансфердан жуда хурсандман. «Ливерпуль»га келганимдан беҳад мамнунман. Тезроқ ушбу жамоа сафида майдонга тушишни интиқлик билан кутяпман. Бундай буюк клубда ўйнаш — амалга ошган орзу, - деди Жереми Жаке.

Ўтган Англия Премьер-лигаси мавсумида «Ливерпуль» 60 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ