
"Ливерпуль" Италиядан 18 ёшли ҳимоячини олиб келади
"Парма"нинг марказий ҳимоячиси Жованни Леони "Ливерпуль"га ўтиш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилмоқда.
Манба хабарига кўра, 18 ёшли италиялик футболчини сотиб олиш мерсисайдликларга 35 миллион еврога тушади. Маълум бўлишича, "Парма" "Ливерпуль"дан Леонини яна бир мавсумга ижара асосида ўзларида қолдиришни сўрамоқда.
Ҳозирги вақтда инглиз гранди бош мураббийи футболчини жамоада қолдириш ёки дарҳол таркибга олиб келиш масаласини ҳал қилмоқда.
Ўтган мавсумда Леони Италия чемпионатида 17 та ўйинда иштирок этиб, 3 та сариқ карточка олган ва бир марта майдондан четлатилган.
Комментарии