“Ливерпуль” катта харажатга тайёр
“Ливерпуль” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Лейпциг”нинг бирдагига икки футболчисини трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга қараганда, қатор гранд клублари нишонида турган Дайо Упамеканодан ташқари Ибраим Конате ҳам Юрген Клопп рўйхатидан жой олди. Айни пайтда Упамеканони 42 миллион еврога харид қилиш имкони бор. 2021 йилнинг июлидан унинг трансфери суммаси икки баробар кўтарилади.
“Лейпциг”нинг асосий таркибига кириш учун курашаётган Конатени олиш учун ҳам ливерпулликлар 40 миллион евродан кўпроқ харажат қилиши керак. Ўз навбатида, Бундеслига жамоаси Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўлланма олгани учун етакчиларини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар