"Ливерпуль" келишувга эришди

"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳимоячиси Ибраим Конате борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда "The Atletic" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, 21 ёшли футболчи ёзда мерсисайдликлар сафига қўчиб ўтади. "Қизиллар" Конате учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр.

Аввадроқ, ҳимоячига "Арсенал", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Жорий мавсум Конате 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!