“Ливерпуль” кутган ўйинчи январда келади

“Ливерпуль” мутасаддилари “Лилль” клубини португалиялик футболчи Ренату Саншешни қишда қўйиб юборишга кўндирди.

Бунинг учун Юрген Клопп жамоаси французларга 18 миллион фунт тўлаб беради.

23 ёшли ярим ҳимоячи “Ливерпуль”да жамоадан кетишини маълум қилган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнини эгаллайди.

Саншеш “Лилль”га келганидан буён Франция чемпионатида 27 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!