"Ливерпуль" Милнер билан музокараларга киришди

"Ливерпуль" ўз ярим ҳимоячиси Жеймс Милнерни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Мерсисайдликлар аллақачон футболчи билан музокараларга киришиб бўлган.

Маълумот учун, 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Милнер январь ойида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиши ҳам мумкин.

Таъкидланишича, икки томон ўзаро муҳокама қилиши керак бўлган нарсалар кўп. Милнернинг маоши (ҳафтасига 120 мин фунт) жамоадаги энг юқориларидан биридур. Яна бир масала, Милнернинг ўзи асосий таркибда доимий равишда майдонга тушишига шубҳа қилиши мумкин.

Музокаралар қанча узоқ давом эца, Милнер ёзда эркин агент сифатида кетиши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!