"Ливерпуль" Минаминони ижарага бериб юборди

"Ливерпуль"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Такуми Минамино мавсумни АПЛнинг бошқа бир клубида якунлайдиган бўлди.

The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар 26 ёшли япониялик футболчини "Саутгемптон"га мавсум охиригача ижарага берган.

Минамино "Ливерпуль" сафига 2020 йилнинг январида "Зальцбург"дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида мерсисайдликлар сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!