“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ўрнига машҳур ўйинчини олиб келади

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг мавсум охирида шартномаси якунланади.

Мисрлик ҳужумчи клубни тарк этиш эҳтимоли катта. Уни анчадан бери Саудия Арабистонида кутишяпти. Ливерпулликлар 32 ёшли ўйинчига янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бироқ Салоҳнинг позицияси аниқ эмас.

Шу боис, мерсисайдликлар унга ўринбосар топиб қўйишди. TodoFichajes нашрининг ёзишича, “Ливерпуль” мутсаддилари Бундеслигада “Бавария” шарафини ҳимоя қилаётган Лерой Санени нишонга олди. Бу футболчининг битими ҳам келаси ёз якунланади ва уни бепул қўлга киритиш имкони бор.

Лерой Сане учун Англия Премьер-лигаси бегона эмас. Сане 2026-2020 йиллар “Манчестер Сити”да ўйнаб, кейин Германияга  йўл олган.

28 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонидан таклифлар бор. Лекин Лерой яна Англияга қайтишга мойиллик билдираётгани маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!