“Ливерпуль” мураббийга бош кўтарган Муҳаммад Салоҳни қандай жазоламоқчи?

  • 08 Dec 15:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти жамоа ичида қатъий тартиб ўрнатиш учун кескин чора кўришга тайёрлиги айтилмоқда.

Tecno

Гап шундаки, жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ кетма-кет учта учрашувда захирада қолдирилганидан кейин бош мураббий Арне Слотни очиқчасига танқид қилди. Жамоада муҳит ва муносабатлар бузилган.

Кўпчиликни клуб раҳбарияти бу борада қандай йўл тутиши қизиқтирмоқда.

Daily Mail нашри бу масалага ойдинлик киритди.

- “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа  Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида “Интер”га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин. Клуб раҳбарияти мисрлик футболчини ўйин қайдномасидан чиқариб ташламоқчи, - деб хабар тарқатди Daily Mail нашри.

Жорий мавсумда Салоҳ “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача тузилган.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!