"Ливерпуль" мухлислари Коутиньонинг машинасини тошбўрон қилишди


“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо автомобили “тошбўрон” қилинди. Бу воқеа “Энфилд Роуд” стадиони яқинида юз берган, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри.

Жамоа мухлисларининг бундай қилишига аввалроқ унинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Ушбу ҳужум оқибатида Коутиньо уловининг олд қисми ва ён ойналари жиддий зарар кўрган.

Аввалроқ, Коутиньонинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. “Қизиллар” бразилиялик футболчи учун 90 миллион евро талаб қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!