"Ливерпуль" "Наполи" юлдузига кўз тикмоқда

"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, 23 ёшли футболчи хизматларига "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ёзда ўзининг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида бўлган ливерпулликлар неаполликларнинг ёш юлдузини АПЛга олиб келишга уриниб кўришмоқчи.

Аммо мерсисайдликлар ушбу трансфер йўлида "Бавария", "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" билан баҳс олиб бориши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!